Ўзбекистон | 08:28 / 15.09.2020
20931
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қарзга олган пуллар нимага сарфланмоқда?

2020 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этди.

Хусусан, жорий йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 17,31 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етди.

Молия вазирлиги қарзга олинган пуллар нимага сарфланаётгани тўғрисидаги маълумотни очиқлади.

2020 йил январ-июнь ойларида имзоланган давлат ташқи қарзи битимлари:

Жаҳон банкидан 100 млн доллар “Обод қишлоқ” лойиҳасига;

Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар уюшмаси (ОПЕК)дан 53,4 млн доллар Наманган шаҳри, Наманган вилоятининг Заркент ва Хўжакент туманларининг сув таъминоти ва оқава сув тизимларини модернизациялаш лойиҳасига;

Жаҳон банкидан 200 млн доллар Иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни қўшимча молиялаштиришга (DPO 2);

Халқаро валюта жамғармасидан 125 млн доллар ва 250 млн доллар иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга;

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 82 млн доллар “Обод қишлоқ” лойиҳасига.

2020 йил январ-июнь ойларида берилган давлат кафолатлари:

Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 28,3 млн. евро Тўпаланг ГЭСни модернизация қилишга;

Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 38,8 млн. евро Қуйи чотқол ГЭС қурилишига;

Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 34,2 млн. евро Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилишига;

Хитой давлат тараққиёти банкидан 309,0 млн. доллар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси учун “Боинг 787-8” русумидаги 3 та самолётларни сотиб олишга.

Аввалроқ, давлат ташқи қарзининг валюта таркиби тўғрисида маълумот берилганди.

Мавзуга оид