Вьетнамда тўфон сабабли 550 мингдан кўпроқ кишини эвакуация қилишга тайёрланмоқда
Вьетнам ҳукумати марказий провинцияларда яшовчи 550 мингдан кўпроқ кишини мамлакатга “Ноул” тўфони яқинлашаётгани сабабли эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Тўфон мамлакат соҳилларига яқин соатларда ёпирилиши кутилмоқда.
Тўфон Вьетнам соҳилларига 18 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 10лар атрофида етиб келади. Ундаги шамол тезлиги ўртача 100-135 км/соатга, кучайганда эса 180 км/соатгача етиши кутилмоқда.
Тўфон ўзи билан бирга кучли ёмғирлар олиб келади, 200-300 мм ёғингарчилик тушиши ҳамда тошқинлар ва кўчкиларга олиб келиши мумкин.
Вьетнам бош вазири ўринбосари Трин Динь Зунг провинциялар маъмуриятлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, уларни тўфон оқибатларига тезкорлик билан жавоб беришга чақирган.
Мавзуга оид
11:10
«Борис» тўфонидан жабр кўрган мамлакатлар 11 млрд евро олади
00:12 / 16.09.2024
Европада сув тошқинлари. Ёғингарчилик сабаб минглаб уйлар сув остида қолди, бир неча киши ҳалок бўлди
10:20 / 13.09.2024
Таиландда кузатилган тўфон оқибатида жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
09:34 / 05.08.2024