Ўзбекистон | 19:53 / 21.09.2020
17206
1 дақиқада ўқилади

Жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман суди раиси вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман суди раиси Мухамметдин Ниетуллаев оламдан ўтди. 

Ўзбекистон Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман суди раиси Мухамметдин Ниетуллаевнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирган.

Қорақалпоғистонлик судьянинг ўлимига нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.

Мухамметдин Ниетуллаев коронавирус қурбони бўлган биринчи судья эмас. 

31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этгани хабар қилинганди. 

15 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов коронавирус асоратларидан вафот этганди.

Мавзуга оид