Ўзбекистон | 09:07 / 21.09.2020
7018
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тайёр кийим-кечак экспорти ҳажмини оширди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу йил 32та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия (178,3 млн.), Қирғизистон (120,9 млн.) ва 12,3 млн. AҚШ доллари билан Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Андижон (90,2), Тошкент (70,5), Наманган вилоятлари (49,8) ва 39,7 млн. АҚШ доллари билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид