Жаҳон | 11:37 / 21.09.2020
9679
2 дақиқада ўқилади

Трампга заҳарли модда жўнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Канада ва АҚШ чегарасида АҚШ президенти Дональд Трампга рицин заҳарли моддаси солинган мактуб жўнатишда гумон қилинган шахс ушланди. Аввалроқ мактуб Канададан жўнатилгани ва бунда бир аёл гумон қилинаётгани маълум қилинганди.   

Аёл Канададан АҚШга кириш вақтида қўлга олинган. Таъкидланишича, у қуролланган бўлган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. 

19 сентябрда CNN телеканали иккита манбага таяниб Трампга заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида маълум қилганди. Мактуб ичида ўта хавфли рицин моддаси бўлган. Кейинроқ ФҚБ заҳарли жўнатма ушлаб қолинганини тасдиқлаган.   

Бу АҚШ сиёсатчиларига рицин моддаси солинган жўнатманинг биринчи марта юборилиши эмас. 2013 йилда Бостондаги терактдан кейин АҚШнинг ўшандаги президенти Барак Обамага, республикачи сенатор Рожер Уикер ва Миссисипи штати судьяси Сейди Холландга рицин солинган мактублар жўнатилган.

Рицин ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўта хавфли заҳарли модда ҳисобланиб, у канакунжут меваларидан олинади. 

Мавзуга оид