Ўзбекистон | 11:40 / 22.09.2020
6920
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда «ГАЗ-3102» ва Lacetti тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти Фориш тумани Нурак маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жиззах - Қизилча 4/Р-36 йўлининг 48-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Фориш тумани "Осмонсой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 1975 йилда туғилган М.А. акасига тегишли "ГАЗ-3102" русумли автоулов бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Lacetti’га урилган.

Оқибатда, Lacetti ҳайдовчиси, "Осмонсой" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган Ш.Э. чап оёқ болдир суягининг синиши ташхиси билан Фориш тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. "ГАЗ-3102" ҳайдовчиси эса олинган тан жароҳатлари натижасида шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан вафот этди.

Ҳолат бўйича Фориш тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид