Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Италиядан 1,3 млн долларлик мебель маҳсулотлари импорт қилди
Бу йил Ўзбекистон 46та хорижий давлатдан мебель маҳсулотларини импорт қилган.
Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 57,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,9 млн. АҚШ долларига кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Корея (26,6 млн.), Хитой (8,6 млн.), Туркия (8,6 млн.), Россия (4,1 млн.), Литва (1,6 млн.), ва 1,5 млн. АҚШ доллари билан Украина ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 46та (ўтган йилнинг шу даврида 51та) хорижий давлатдан мебель маҳсулотларини импорт қилган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025