Фан-техника | 22:27 / 29.09.2020
5006
1 дақиқада ўқилади

Британия 5G тармоқлари бозорида Huawei ўрнини Nokia эгаллайдиган бўлди

Июль ойида Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги мобил алоқа операторлари йил охирига қадар Huawei компаниясидан қурилмалар сотиб олишни тўхтатиши кераклигини маълум қилганди.

Фото: Getty Images

Nokia Corp 5G тармоқлари учун қурилмалар етказиб бериш бўйича Британиянинг энг йирик мобил алоқа оператори BT Group Plc билан келишувга эришди.

Nokia компанияси келишув доирасида BT’нинг бутун Буюк Британиядаги базавий станцияларига қурилмалар етказиб беради.

Келишувнинг молиявий тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Ҳозирда Nokia BT’нинг Лондон, Мидленд ва айрим қишлоқ ҳудудларидаги тармоқларини таъминлаб келмоқда, аммо эндиликда унинг таъсири кенгаяди.

Июль ойида Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги мобил алоқа операторлари йил охирига қадар Huawei компаниясидан қурилмалар сотиб олишни тўхтатиши, 2027 йилга келиб эса ушбу компания қурилмалари 5G тармоқларидан бутунлай олиб ташланиши кераклигини маълум қилганди.

Миллий хавфсизлик мақсадида қабул қилинган мазкур қарор BT ва Huawei компанияларининг 2005 йилдан буён давом этиб келаётган муносабатларига нуқта қўйди, дея қайд этади "Би-би-си".

Мавзуга оид