Жамият | 12:29 / 06.10.2020
7701
1 дақиқада ўқилади

Касбий имтиҳон жавоблари эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касбий (ижодий) имтиҳон натижалари маълум бўлгани, натижалар ОТМларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилгани ҳақида эълон қилди.

Абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий сайти орқали танишиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ижодий имтиҳонлар ОТМлар томонидан ташкиллаштирилди. Жорий йил пандемия шароити ҳисобга олиниб, абитуриентлар учун имтиҳон вақти ҳам қисқартирилган. 

Мавзуга оид