Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатларини ўрганади
ЖССТ коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузди. Комиссияда одамларга вирусга қарши кучли иммунитет шакллангани ҳақида маълумот бор, бироқ у қанча вақт сақланиб қолиши номаълум.
“Кўплаб давлатларда қайта касалланиш ҳолатлари қайд қилинаётганидан хабаримиз бор. Бизда қайта касалланишни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ мавжуд. Чунки бу борада саволларимиз талайгина. Айни вақтда турли давлатлардан қайта касалланиш ҳолатлари ҳақида кўплаб хабарлар олганмиз, бироқ аҳолининг қанча фоизи қайта касалланиши мумкинлигини билмаймиз. Савол шундан иборатки, биринчи касалланишдан кейин қандай ҳамда иккинчи касалланишдан кейин қандай иммун жавоб ҳосил бўлади? Бунда антинаналар кўпаядими ёки камаядими ва бунда нима юз беради?”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове.
ЖССТ жавоб олишга умид қилаётган иккинчи масала шундан иборатки, коронавирус билан қайта касалланиш қанчалик жиддий бўлади ва вируснинг енгил шакли билан қайта касалланиш мумкинми?
Керкховенинг таъкидлашича, ЖССТда коронавирусни ўтказган одамларда кучли иммунитет шакллангани ҳақида маълумотлар бор, бироқ ҳозирча у қанча узоқ давом этиши номаълум. Баъзи тадқиқотлар 5 ойгача кучли иммунитет сақланиб қолишини, бошқалари эса кам миқдорда антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025