Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти яна бир бор Жапаровни бош вазирликка тасдиқлади
Парламент 10 октябрда Жапаровни бош вазирликка тасдиқлаганди. 13 октябрь куни Қирғизистон президенти парламентнинг Жапаровни бош вазирликка тайинлаш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топган ва ҳужжатни парламентга қайтарганди.
Қирғизистон парламенти мажлисида Садир Жапаров мамлакат бош вазири этиб тасдиқланди.
Депутатлар Жапаров номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Парламент шунингдек, Жапаров раҳбарлигидаги ҳукумат таркиби, дастури ва тузилмасини ҳам қўллаб-қувватлади.
Парламент 10 октябрда Жапаровни бош вазирликка тасдиқлаганди. 13 октябрь куни Қирғизистон президенти парламентнинг Жапаровни бош вазирликка тайинлаш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топган ва ҳужжатни парламентга қайтарганди.
Қирғизистонда сиёсий инқироз бошланишидан аввал Жапаров колонияда жазо ўтаётган бўлиб, 5 октябрь кунги норозилик намойишлари чоғида тарафдорлари томонидан озодликка чиқарилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025