Помпео Саудия Арабистонини Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга чақирмоқда
Америка Қўшма Штатлари Форс кўрфазининг БАА ва Баҳрайндан бошқа мамлакатларини Исроил билан ўхшаш келишувларни ўрнатишга ундамоқда.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистонини Исроилни тан олишга чақирди. Исроил давлати учун икки араб подшоҳлиги билан нормаллашувга эришув стратегик ривожланишга катта хизмат қилади.
Ташқи сиёсатини Саудия Арабистони билан қатъий мувофиқлаштирадиган Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари 15 сентябрь куни Оқ уйда Исроил билан «Иброҳим келишуви» деб номланган шартномани имзолашганди. Ўз навбатида, Фаластин расмийлари бу нормаллаштиришни «Фаластин халқининг орқасидан ханжар уриш» деб баҳолаган.
Чоршанба куни Вашингтонда (Саудия Арабистони) ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон билан учрашувда Помпео ушбу келишув «минтақавий тинчлик ва хавфсизлик бўйича умумий мақсадларга катта ҳисса қўшгани» ҳақида таъкидлади.
«Улар минтақадаги ўзгарувчан динамикани акс эттиради. Бунда мамлакатлар Эрон таъсирига қарши туриш ва фаровонлик яратиш учун минтақавий ҳамкорлик қилиш зарур эканлигини тан оладилар. Умид қиламизки, Саудия Арабистони ҳам ўз муносабатларини нормаллаштириш ҳақида ўйлаб кўради. Биз уларга шу пайтгача «Иброҳим келишуви»ни амалга оширишда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз», деган Помпео.
Шунингдек, Помпео Саудия Фаластин раҳбарларини ёки Фаластин маъмуриятини (PA) Исроил билан музокаралар олиб боришга ундашига умид қилишини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
18:01 / 10.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024