Ўзбекистон | 08:34 / 17.10.2020
5527
1 дақиқада ўқилади

БАА коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тақдим этди

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами кўрсатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Мавзуга оид