Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Туркияни НАТОдан истисно қилишга чақиришди
АҚШ конгресси вакиллар палатасига Туркияни НАТОдан истисно қилишга чақирувчи резолюция кўриб чиқиш учун киритилди. Америка арманлари миллий қўмитасида таъкидланишича, ушбу ташаббус муаллифи вакиллар палатаси аъзоси Тулси Габбард ҳисобланади.
“Шимолий Атлантика альянси Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга чақираётган бир вақтда Туркия НАТОга қарши борди. Бу Туркиянинг ихтилофда Озарбойжонни қўллаб-қувватлашида ва унга ёрдам беришида ўз аксини топган”, деб айтилган резолюция матнида. Ҳужжатда таъкидланишича, Анқара Тоғли Қорабоғ атрофидаги ихтилофни кескинлаштирган ва жанговар ҳаракатлар ҳудудига аксарияти “ИШИД” ва “Ал-Қоида” билан боғланган ёлланма жангчиларни юбормоқда.
Аввалроқ Арманистон президенти Армен Саркисян Европа иттифоқи ва НАТОдан “Кавказда беқарорлик уруғини сочаётган” Туркияга босим ўтказишни сўраган. Саркисяннинг таъкидлашича, Анқаранинг Тоғли Қорабоғ ихтилофига аралашуви минтақадаги вазиятни ўзгартириб, Озарбойжонни Туркиянинг геосиёсий таъсирини кучайтиришидаги плацдармига айлантиради.
27 сентябрда Тоғли Қорабоғдаги баҳсли ҳудудлар учун Озарбойжон ва Арманистон ўртасида фаол жанговар ҳаракатлар бошланиб кетганди. Ереван ва Боку гуманитар нуқтаи назардан 18 октябрь соат 00:00дан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. Бироқ кейинроқ икки томон бир-бирини ўққа тутишда ва ярашувга амал қилмасликда айблаган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025