Ўзбекистон | 23:18 / 19.10.2020
15724
1 дақиқада ўқилади

Humo Air фаолиятини бошлади. Асосий буюртмалар – қишлоқ хўжалиги соҳасида

«АН-2» самолётларидан бир соат фойдаланиш нархи Қорақалпоғистонда 7 млн сўмдан бироз ошиқроқ экани маълум қилинди.

«АН-2» самолёти

Ҳукуматнинг шу йил 20 январдаги қарори билан «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК балансида бўлган «Aн-2» русумли ҳаво кемалари, тегишли авиация мулки ва бошқа мол-мулклар «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидан чиқарилган ҳолда, «Humo Air» МЧЖ тасарруфига ўтказилган эди.

Kun.uz Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматовдан олган маълумотга кўра, Humo Air Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатишни бошлаган.

Унга кўра, Humo Air маҳаллий авиахизматларни кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, истаганлар унинг хизматидан буюртма асосида фойдаланиши мумкин.

«Масалан, Қорақалпоғистонда «АН-2» самолётлари хизматидан бир соат фойдаланиш қиймати 7 млн сўмдан сал кўпроқни ташкил этади. Айни пайтда асосий буюртмалар қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келмоқда», – деди Наврўз Ашурматов.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид