Ўзбекистон | 18:52 / 29.02.2024
13403
1 дақиқада ўқилади

Humo Air 10 мартдан маҳаллий қатновларни тўхтатади 

Авиакомпания буни яқин ва узоқ хориж йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши билан изоҳлади. 

Фото: Humo Air

Ўзбекистоннинг Humo Air лоукостер авиакомпанияси 10 мартдан маҳаллий қатновлар тўхтатилишини маълум қилди. 

«Авиакомпанияни Қозоғистон, БАА, Туркия, Хитой, Қатар ва Озарбойжон каби давлатларга халқаро рейсларни амалга оширишга тезкорлик билан тайёрлаш мақсадида 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон ичидаги ички рейсларни вақтинча тўхтатади», дейилади хабарда. 

Humo Air вакилининг таъкидлашича, 2024 йил апрел ойида халқаро йўналишлар очилади, авиачипталар нархи эса паст даражада ушлаб турилади. 

Қайд қилинишича, маҳаллий йўналишлардаги икки ойлик рейслар давомида лоукостер Ўзбекистон бўйлаб 100 мингдан ортиқ йўловчини ташиган ва бу унинг «хорижий йўналишларни очишга тўлиқ тайёрлигини тасдиқлайди».

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид