Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг собиқ бош вазирига мамлакатни тарк этиш тақиқланди
Қайд этилишича, бирор иш бўйича судга қадар текширув бошланганида бундай тақиқ "стандарт чора" ҳисобланади.
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиевга республикадан чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг давлат иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича хизматидаги манбасига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
"Абилгазиевга Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқ қўйилди", - деган агентлик манбаси.
Унинг маълумот беришича, бирор иш бўйича судга қадар текширув бошланганида бундай тақиқ "стандарт чора" ҳисобланади.
Абилгазиев 2018 йилдан 2020 йил июнгача Қирғизистон ҳукуматига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025