Лукашенко талабалари намойишларда қатнашган ОТМлар ректорларини ишдан бўшатди
Минск давлат лингвистика университети (МГЛУ), Беларусь давлат маданият ва санъат университети (БГУКИ)ва Брест давлат техника университети (БрГТУ) ректорлари алмашган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг учта йирик олий таълим муассасасига янги ректорларни тайинлади. Бу ҳақда "Пул первого" Telegram-канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Минск давлат лингвистика университети (МГЛУ), Беларусь давлат маданият ва санъат университети (БГУКИ) ва Брест давлат техника университети (БрГТУ) ректорлари алмашган. Аввалроқ ушбу ОТМлар талабалари норозилик намойишларида қатнашганлиги аниқланганди.
Қайд этилишича, немис тили факультети декани бўлиб ишлаган Наталья Лаптева МГЛУ, Беларусь маданият вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Наталья Карчевская БГУКИ ва Беларусь миллий техника университетининг собиқ проректори Александр Баханович БрГТУ ректори этиб тайинланган.
Беларусда 9 августдан буён президент сайлови натижаларидан норози бўлганларнинг намойишлари давом этмоқда. Сайловда амалдаги президент Александр Лукашенко ғалаба қозонганлиги эълон қилинганди. Мухолифат сайлов натижаларини тан олмади ва натижалар сохталаштирилган деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
00:48 / 25.11.2020
Лукашенко ўзини ҳокимиятдан четлатишнинг ягона йўлини айтди
20:40 / 19.11.2020