Жамият | 10:54 / 20.10.2020
11457
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда яна бир ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Жорий йилнинг 2020 йил 19 октябрь куни соат 06:30ларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1074-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1982 йилда туғилган Б.Н. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган “Газ-5327” русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н ва 1987 йилда туғилган йўловчи Б.Ю. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, “Ласетти” автомашинаси йўловчилари, 1975 йилда туғилган Т.Ҳ., 1989 йилда туғилган Т.Д. ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б. турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид