Ўзбекистон | 11:59 / 04.11.2020
6630
2 дақиқада ўқилади

ДТМ тест синовларига боғлиқ харажатларни маълум қилди 

Давлат тест маркази тест синовлари учун маблағларнинг сарфланиши бўйича маълумотларни очиқлади.

Қайд этилишича, тест синовларига жалб қилинган бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бир кунига 250 848 сўм (даромад солиғи чиқариб ташлаганда 218 238 сўм) миқдорида белгиланган бўлиб, гуруҳ назоратчиларининг иш ҳақи 11 578 830 120 сўмни ташкил этди.

  • Очиқ майдонлар ижараси учун Ботаника боғи, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва «Пахтакор» спорт мажмуасига 127 592 394,68 сўм тўланган.
  • Тиббий ниқоблар учун 1 365 574 500 сўмлик шартнома имзоланган (900 сўмдан - 1 517 305 дона тиббий ниқоб)
  • Тиббий қўлқоп учун 2 124 227 000 сўмлик шартнома имзоланган. Бунда бир дона тиббий қўлқоп нархи 700 сўмдан бўлиб, жами 3 034 610 дона тиббий қўлқоп олинган.
  • Ичимлик суви учун 1 365 574 500 сўмлик шартнома имзоланган. Бир дона ичимлик суви нархи 900 сўмдан ҳисобланиб, жами 1 517 305 дона ичимлик суви олинган.
  • Ручка учун 500 710 650 сўмлик шартнома имзоланган (бир дона ручка нархи 330 сўмдан - жами 1 517 305 дона).
  • Бош кийим (кепка) бўйича жами имзоланган шартномаларнинг умумий миқдори 1 698 320 550,60 сўмни ташкил этган (198 766 дона кепка учун).

Гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган ходимларни сифатли тушлик билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда турли корхоналар билан шартномалар имзоланган. Бунда ҳар бир ҳудудда бир нечта корхоналар таклифи ўрганилиб, ички танлов асосида улар ичидан энг паст нарх ва талаб даражада сифат таклиф этган корхоналар танлаб олинган.

Тушлик бўйича энг катта шартнома Тошкент шаҳрида тузилган бўлиб, 13 кунга 12 610 дона тушлик (бир марталик идиш, овқат, салат, нон, сув, булочка)нинг ҳар бирига 31 000 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 390 910 000 сўмга имзоланган.

Ундан кейинги энг катта шартнома Самарқанд вилоятида имзоланган бўлиб, бунда 5467 дона тушликнинг ҳар бирига 25 000 сўмдан жами 136 675 000 сўмлик шартнома имзоланган.

Тушлик бўйича тузилган шартномаларнинг умумий миқдори 1 459 587 423 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид