Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп баъзи штатларда Байдендан ортда қолганини «ғалати ҳолат» деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп яна мамлакат президентлиги учун сайловларда овозлар сохталаштирилган бўлиши мумкинлигига шаъма қилди.
«Кеча кўплаб муҳим штатларда ғолиб бўлаётгандим. Ҳатто демократлар бошқарадиган штатларда ҳам устунлигим сезиларли эди. Кейин мўъжизавий тарзда кутилмаганда пайдо бўлган бюллетенларни ҳисоблаш фонида фарқ аста-секин йўқола борди. ЖУДА ҒАЛАТИ. Экзит-пол ўтказганлар эса барчаси хато бўлганини кўрсатди», деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.
Бу твит ёзилиши билан твиттер маъмурияти уни чалғитувчи пост деб белгилаб, ўқувчиларни огоҳлантирди. Трампнинг олдинроқ овозларнинг сохталаштирилиши ҳақидаги ёзган твити ҳам шундай «огоҳлантириш олганди».
Демократ Жо Байден охирги соатларда ҳал қилувчи штатлардан иккитаси Висконсин ва Мичиганда устунликка эришаётгани маълум бўлди. Бу штатларни демократлар бошқаради. Невадада ҳам у устунлик қилаётгани инобатга олинса, Байден бу учта штатдаги ғалаба эвазига керакли 270та овозга эга бўлиши мумкин. Бу эса Байден расман сайловда ғолиб бўлганини тасдиқлайди. Агар томонлардан иккиси ҳам керакли 270та овозни тўплай олмаса, сайлов ғолибини Олий суд аниқлайди.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025