Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда коронавирус сабабли комендантлик соати жорий этилмоқда
Сентябрь бошида Грузия ҳукумати раҳбари Георгий Гахария мамлакатда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини айтганди.
9 ноябрдан бошлаб Тбилиси, Кутаиси, Батуми, Рустави, Зугдиди, Гори ва Поти шаҳарларида соат 22:00дан 05:00гача комендантлик соати жорий этилади, деб маълум қилди Грузия бош вазири ўринбосари Майя Цкитишвили. Бу ҳақда Грузиянинг «Биринчи канал» телеканали хабар берди.
Цкитишвилининг маълумот беришича, «чекловлар халқаро автомобиль ташувлари ҳамда стратегик, тиббий, фармацевтика ва оммавий ахборот воситалари объектларида ишлайдиганларга» нисбатан татбиқ этилмайди.
Қоидабузарлар 2 минг лари (593 доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Сентябрь бошида Грузия ҳукумати раҳбари Георгий Гахария мамлакатда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини айтганди.
Мамлакат оператив штаби бошлиғи Александр Хожеванишвилининг маълум қилишича, Грузияда охирги суткада 2859та янги ҳолат қайд этилган. Жами касалланганлар сони 54,8 мингга етган, 441 киши вафот этган.
Мавзуга оид
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024