Ўзбекистон энг йирик миллий брендлар рейтингида Кения ва Ироқ ўртасида жойлашди
Brand Finance консалтинг компанияси томонидан тайёрланган энг йирик миллий брендларнинг янги рейтингида Ўзбекистон 9 поғонага кўтарилди.
2020 йилда 100та энг қиммат миллий брендларнинг умумий қиймати 13,1 триллион долларга камайди.
АҚШ бу йил ҳам етакчиликни сақлаб қолди, Хитой иккинчи ўринда, Япония учинчи. Кучли ўнликка Германия, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Канада, Италия ва Жанубий Корея ҳам киритилган.
Ўзбекистон 61-ўринни эгаллади, бу 2019 йилги рейтингдан 9 поғона юқоридир. Энг яқин қўшнилар Ироқ (60-ўрин) ва Кения (62-ўрин). Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44-ўрин), МДҲда - Россия (14-ўрин).
Миллий брендни баҳолаш турли жиҳатларни ўз ичига олади: иқтисодиёт, инвестиция, туризм, сиёсат ва бошқалар. Ўртача топ-10даги брендлар 14 фоизга «арзонлашди». Ирландия топ-20да қиймати 11 фоиз ўсиб, 670 миллиард долларга етган ягона бренддир.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024