Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Тоғли Қорабоғга алоҳида мақом берилмаслигини айтди
Алиевнинг сўзларига кўра, ягона Озарбойжон давлати мавжуд.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғга алоҳида мақом тақдим этилмаслигини билдирди. У бу ҳақда Боку назорати остига ўтган ҳудудларга ташрифи чоғида айтди, деб ёзади Oxu.az.
«Биз ерларимиздан босқинчиларни қувдик, ҳудудий яхлитлигимизни тикладик, иккинчи арман давлати пайдо бўлишига йўл қўймадик ва ҳеч қандай мақом ҳақида сўз бўлиши мумкинмас. Ягона Озарбойжон давлати мавжуд», — деди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, «кўпмиллатли, ривожланаётган Озарбойжон давлатида турли халқ ва динлар вакиллари аҳил яшаб келмоқда».
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади. Унга кўра, Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади, минтақада россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.
Мавзуга оид
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
17:22 / 16.02.2025
Россия ва Озарбойжоннинг пропаганда кураши: Бу нимага олиб келиши мумкин?
20:54 / 05.02.2025