Ўзбекистон | 15:30 / 24.11.2020
4837
1 дақиқада ўқилади

Фирибгарликдан жабр кўрган фуқарога 26,5 минг доллар пули олиб берилди

Қарздорнинг хонадонидан мол-мулклар хатланилиб, реализация қилинди ва фуқаро фойдасига 26,5 минг доллар миқдорида жиноий зарар тўлиқ ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор И.К.нинг жиноят иши бўйича ундирувчи фуқаро А.Шереметова фойдасига жами 26,5 АҚШ доллари миқдорида жиноий зарар ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд эди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга фирибгарлик орқали орттирган пулни ихтиёрий тарзда қайтариш учун муддат тақдим этилганди. Берилган муддат тугагач, фуқарога нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилган ва қарздорга нисбатан чекловлар белгиланган. Шунингдек, қарздорнинг яшаш шароити ҳамда мулкий аҳволи ўрганилиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Қарздорнинг хонадонидан биринчи эҳтиёждан ташқари мол-мулклар хатланиб, реализация қилинган ва жорий йилнинг 20 ноябр куни фирибгарликдан жабр кўрган фуқаро фойдасига 26,5 минг АҚШ доллари миқдорида жиноий зарар тўлиқ ундириб берилган. Қарз қайтарилгач, қарздорга нисбатан барча чекловлар бекор қилинган.

Мавзуга оид