Ўзбекистон | 18:38 / 24.11.2020
5225
3 дақиқада ўқилади

Меҳнат вазирлиги 20та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилганини маълум қилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида етарли захира маблағларни шакллантирмаган хусусий бандлик агентликлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек, лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағни қайтариш шартлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўйилиши белгиланган.

Юқоридаги қонун талабини бажармаган қуйидаги хусусий бандлик агентликлари фаолиятлари 2020 йилнинг 3 декабрига қадар вақтинча тўхтатиб қўйилди:

  • «Mirai recruitment xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Euroasia Innovation xususiy bandlik agentligi» МЧЖ ҚК
  • «Avangard Personal xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Vodiy HR xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Profit4you Europe xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Global hansung recruiting xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Kontinent himoya xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «DAWAMLI SATLI IS xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Status777 xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «United aim xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Jyonan-staff bank xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Xususiy bandlik agentligi manpower» МЧЖ ҚК
  • «Migration-consulting agency xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Global resources xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Migo overseas consulting xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Bek jobs xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Buyuk gallaktika franchayzing kompaniyasi xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Full employment xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Jinzai consulting development xususiy bandlik agentligi» МЧЖ
  • «Xususiy bandlik agentligi yuuki masaru» МЧЖ

Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов эндиликда хусусий бандлик агентликлари янги тартиб бўйича иш фаолиятини давом эттиришини маълум қилганди.

Мавзуга оид