Ҳиндистон Хитойнинг яна 43та мобил дастурини блоклаб қўйди
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда Хитой компаниялари ишлаб чиққан 43та мобил дастур блокланганини маълум қилди. Бу дастурлар орасида Alibaba компаниясининг 4та дастури, жумладан AliExpress бор.
Ҳиндистон ахборот технологиялари ва электроника вазирлиги ушбу дастурлар “Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлиги, мудофааси, хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказиши”ни маълум қилган.
Хитойда ишлаб чиқилган дастурларнинг блокланиши Ҳиндистоннинг кибержиноятларга қарши курашиш марказининг ҳисоботидан кейин амалга оширилган.
Бу май-июн ойларида Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги тўқнашувлардан кейин Хитойда ишлаб чиқилган дастурларнинг Ҳиндистонда учинчи босқич блокланиши ҳисобланади. Июн охирида Хитойнинг 59та дастури, сентябрда эса яна 118та дастури блокланганди. Охирги блоклаш ҳисобга олинса, Ҳиндистонда Хитойнинг тақиқланган дастурлари сони 220тага етди. Улар орасида TikTok видеосервиси ҳам бор.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024