Light | 23:41 / 27.11.2020
131112
1 дақиқада ўқилади

Иммунитетни мустаҳкамловчи учта энг самарали модда маълум қилинди 

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун С ва D витаминлари ҳамда рух энг самарали моддалар ҳисобланади. Бу ҳақда Флорида университетининг парҳезшунослик ва овқатланиш кафедраси доценти Кристина Паласиос маълум қилди. 

Фото: Pixabay

Мутахассиснинг таъкидлашича, С витамини инфекцияларга қарши курашда ёрдам берувчи лейкоцитлар учун муҳим ҳисобланади. Организмни вируслардан ҳимоялаш масаласи долзарб бўлган қиш вақтида С витаминига бой маҳсулотлар, жумладан, апелсинлар, грейпфрутлар, қулупнай, помидор ва клюква истеъмол қилиш керак.

Кам миқдордаги D витамини катталар ва болаларда нафас йўли касалликлари ривожланиши хавфи ошиши билан боғланган. Шу сабабли мутахассис ушбу витаминга эга қўшимчаларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишни тавсия қилган.

Иммун тизимининг фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳужайралар нормал ривожланиши ва фаолият юритиши учун рух муҳим аҳамиятга эга. Мутахассиснинг таъкидлашича, организмда рухнинг юқори миқдорда бўлиши вируслар кўпайишига тўсқинлик қилади. 

Мавзуга оид