Спорт | 22:04 / 02.12.2020
1987
2 дақиқада ўқилади

Михаэл Шумахернинг ўғли 2021 йилдан “Формула-1”да иштирок этади 

“Формула-1” пойгаларининг афсонавий пойгачиси Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер 2021 йилдан “Формула-1”да иштирок эта бошлайди. АҚШнинг “Хаас” жамоаси бу борада Мик Шумахер билан кўп йиллик шартнома тузди.

Фото: Getty Images

Айни вақтда 21 ёшли Мик “Формула-2”да Prema Racing жамоаси учун иштирок этмоқда. У ҳозирда “Ф-2”да етакчилик қилмоқда ва жорий йилги мавсумда ғолиб бўлишга яқин турибди.

“Кейинги йил “Формула-1”да иштирок этиш имконияти мени жуда бахтиёр қилади, менда сўз йўқ. “Хаас”, “Феррари” жамоалари ва “Феррари”нинг пойгачилар академиясига менга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунингдек, ота-онамга муҳаббатимни изҳор этмоқчиман. Нимагаки эришган бўлсам, улар туфайли. Мен “Формула-1”да ўз орзуимни рўёбга чиқара олишимга доим ишонганман”, деб изоҳ берган ушбу воқеага Мик Шумахер. 

Мик Шумахернинг “Формула-1”даги жамоадоши 21 ёшли россиялик Никита Мазепин бўлади. Улар “Хаас”да француз Ромен Грожан ва даниялик Кевин Магнуссен ўрнини эгаллашади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид