Давлат божи ва бошқа йиғимларни бюджетга ўтказишнинг ягона тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, низомда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш, яъни бюджетга ўтказиб беришнинг ягона тартиби белгиланди.
Энди барча давлат органлари ва ташкилотлари давлат божи ва бошқа йиғимларни ҳисоблаб чиқиш, ундириш ва бюджетга ўтказиб бериш бўйича бир хил тартибда иш олиб боради.
Ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан солиқ органларига ҳисобот топшириш тартиби ҳамда муддатлари аниқ белгиланди.
Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирувчи ваколатли органлар томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимлари бўйича ҳисобот тақдим этиб борадилар.
Давлат органлари ва ташкилотларига давлат божи ва бошқа йиғимларни тўғри ҳисобланишини, тўлиқ ундириб олинишини ҳамда ўз вақтида бюджетга ўтказиб берилишини таъминлашлари ва ундирилган маблағларни давлат бюджетига ва ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юкланди.
Давлат божи ва бошқа йиғимлар бўйича тушумлар ҳисоб-китобини электрон шаклдаги китоб орқали юритиш ҳамда ушбу китобни босқичма-босқич биллинг тизимига ўтказиш вазифалари белгиланди.
Низом Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига, божхона органлари томонидан хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун ундириладиган йиғимларга татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
15:24 / 02.11.2024
Октябрда илк марта давлат бюджети ойлик профицитга чиқди
18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин
15:10 / 25.10.2024
РФда 2025 йилги бюджет лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди
22:40 / 21.10.2024