Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди
Ғоибназаров сўнгги бор 2019 йил декабрда жанг ўтказган ва украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров (8-1-0, 5 КО) 5 декабр куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жангда Фазлиддинга Пятигорск шаҳрилик Манук Диланян (11-4-1, 4 КО) рақиблик қилди.
Фазлиддин рақибининг аниқ зарба беришига имконият қолдирмади. Саккиз раунд бўлиб ўтиши мўлжалланган жангнинг 3–раундида Диланян жигарига берилган кучли зарбадан сўнг рефери ҳисобни очди. Уни танаффусга чалинган бонг қутқариб қолди.
Бутун жанг давомида устунлик қилган ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра ғолиб деб эълон қилинди.
Ғоибназаров сўнгги бор 2019 йил декабрда жанг ўтказган ва украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024