Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда ҳимоя ниқоби тақмаганлик учун 230 евро жарима белгиланди
Мамлакатда октябр ўрталаридан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди.
Швейцарияда коронавирус тарқалишига қарши курашишга қаратилган чеклов чораларига риоя қилмаганлик учун жарималар жорий этилди. Бу ҳақда "Матен" нашри хабар бермоқда.
Қарорга кўра, жамоат жойларида ниқоб тақмаганлик учун 250 швейцар франки (230 евро) жарима белгиланди.
Карантин ёки изоляция режимида бўлган шахс ушбу режимни бузган тақдирда, 1500 франккача (1390 евро) жарима тўлашига тўғри келади.
Жарималар Швейцария прокурорлари конференциясида белгиланди.
Швейцарияда октябр ўрталаридан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди. Иш берувчиларга ўз ходимларини масофадан ишлаш режимига ўтказиш тавсия этилган.
Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350 мингта ҳолат қайд этилган, 5,4 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025