Жаҳон | 01:20 / 11.12.2020
4465
2 дақиқада ўқилади

Нефт нархи март ойидан бери илк бор 50 доллардан ошди

Фото: Reuters

Brent туридаги нефт нархи Лондоннинг ICE биржасидаги савдолар вақтида 50 доллардан ошди. Нефт нархи охирги марта 6 март куни 50 доллардан юқорироқ бўлган.

Brent нархи охирги савдолар вақтида 2,5 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 50,09 долларга, WTI туридаги нефт нархи эса 2,6 фоизга кўтарилиб, 46,7 долларга етган.

6 март куни ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича битимнинг янги шартлари бўйича келиша олишмаган. Шундан кейин Brent нархи ўша куннинг ўзидаёқ 50,25 доллардан 45,3 долларгача тушиб кетган. Март ойи давомида нефт 2 мартадан кўпроққа арзонлашиб кетган. Вазият шунгача борганки, апрелда WTI нефти умуман “нол” доллардан пастроқ қийматда сотилган. Бироқ апрелда ОПЕК+’га кирувчи давлатлар нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича янги келишувга эриша олган. Декабрда эса нефт ҳажмини 0,5 млн баррелга кўтаришга келишилди. Буёғига нефт ҳажми бўйича квоталар ҳар ой қайта кўриб чиқилади.

Мавзуга оид