France Football барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий жамоани тузди
Жаҳоннинг нуфузли футбол нашрларидан бири «France Football» барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий жамоани тузди.
Ушбу таркибни аниқлашда дунё бўйича турли ОАВларда фаолият юритаётган 177 нафар спорт журналисти иштирок этган. Ушбу ОАВ вакиллари «Олтин тўп» ғолибини аниқлашда мунтазам қатнашиб келган журналистлардир.
«Орзулар жамоаси»дан собиқ иттифоқ миллий жамоаси дарвозабони, 1960 йилги Европа чемпиони, футбол тарихида «Олтин тўп»га лойиқ кўрилган ягона дарвозабон Лев Яшин ҳам ўрин олган. Футбол тарихидаги энг яхши жамоага қуйидаги футболчилар киритилди:
Лев Яшин (СССР) — Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (ГФР), Кафу (Бразилия) — Лоттар Маттеус (ГФР), Хави (Испания), Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия) — Криштиану Роналду (Португалия), Роналдо (Бразилия), Лионель Месси (Аргентина).
Маълумот учун, France Football томонидан жаҳоннинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» соврини 1956 йилдан буён илк марта 2020 йилда пандемия сабабли топширилмайдиган бўлди.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди
04:56 / 05.09.2024
Месси бу сафар «Олтин тўп» олмайди: у ва Криштиану топ-30 номзодлар ичида эмас. Ундан кимлар ўрин олган?
02:50 / 07.09.2023
«Олтин тўп»га номзодлар эълон қилинди. Роналду 20 йил ичида илк марта рўйхатга киритилмади
01:10 / 18.10.2022