Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти коронавирусга қарши эмланмоқчи эмаслигини айтди
Бразилия президенти Жаир Болсонару коронавирусга қарши эмланмоқчи эмас. Сиёсатчи бу ҳақда Band телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен эмланмайман ва нуқта. Менинг ҳаётим хавф остидами? Бу менинг муаммом”, деб айтган Бразилия президенти. Унинг таъкидлашича, эмлаш ихтиёрий тарзда ўтказилиши керак.
Бундан ташқари, Бразилия етакчиси коронавирусга қарши восита сифатида ҳимоя ниқобларининг самарадорлигига шубҳа билдирган.
Июл бошида Болсонару коронавирусга чалинганини маълум қилган. Бир ҳафтадан кейин у соғайгани ва ишга қайтишини эълон қилган.
Сентябрда Бразилия раҳбари пандемия шароитида ўзини яккалашни фақат “нимжон”лар танланиши айтган.
Аввалроқ Бразилияда декабрда коронавирусга қарши эмлаш бошланиши мумкинлиги маълум қилинганди. Бироқ гап Pfizer вакцинасининг чекланган миқдорда қўлланиши ҳақида бормоқда.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда Бразилияда инфекциядан 6,9 млнта касалланиш ҳолати, 182,8 мингта ўлим ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025