Ўзбекистон | 14:15 / 16.12.2020
9839
1 дақиқада ўқилади

Вазир ўринбосари концерт дастурлари фаолияти қачондан тикланиши бўйича маълумот берди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров Ўзбекистонда концерт дастурлари фаолияти қачондан тикланиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Фото: Маданият вазирлиги

«Турли кўнгилочар томоша ва концерт дастурларини нафақат халқимиз, балки санъаткорларнинг ўзи ҳам соғинган. Лекин бир нарсани тўғри тушунишимиз керакки, ҳали пандемия тугагани йўқ. 

Биз ҳозир бу жараённи қандай ташкил қилиш ҳақида ўйланяпмиз. Чунки концерт дастурларига одамларнинг келиши, чипта харид қилиш учун навбатда туриши деган жараёнлар бор. Бу борада барча хулосаларни қилганимиздан кейин энг қулай ечимни махсус комиссияга тақдим этамиз.

Худо хоҳласа махсус комиссия рухсат бериши билан биз концертлар фаолиятини тиклаймиз», – дея Жамол Носиров сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид