Ўзбекистон | 12:40 / 17.12.2020
20484
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳри ҳокими ўзгарди

2018 йил декабридан буён шаҳарга ҳокимлик қилиб келган Шуҳрат Абдуллаев лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнини шу вақтгача Боғот туманига раҳбарлик қилиб келган Ойбек Холбоев эгаллади.

Шуҳрат Абдуллаев 2020 йил 10 декабрда йил якунлари бўйича ҳисобот бермоқда / Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, шаҳарга янги ҳоким тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ойбек Мадаминович Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ойбек Холбоев / Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

У бу лавозимда Урганч шаҳрини 2018 йил декабридан буён бошқариб келган Шуҳрат Абдуллаевнинг ўрнини эгаллади.

Бундан аввалроқ Шавкат Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид