Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Марадонанинг жасадини кремация қилишни тақиқлаб қўйди
Аргентина суди марҳум футболчи Диего Марадонанинг жасади яқин орада кремация қилинмаслиги кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор унинг ДНКси оталикни ўрнатиш иши бўйича талаб этилиши мумкинлиги билан боғланган.
1986 йилги жаҳон чемпиони бўлган Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Афсонавий футболчи 26 ноябрда пойтахт Буэнос-Айрес яқинидаги қабристонда дафн этилди.
Марадонанинг ўлимидан кейин унинг яқинлари марҳум футболчининг кўп миллионлик мероси учун курашни бошлашган. Марадона қолдирган меросга унинг 5 нафар тан олинган ва бир неча нафар тан олинмаган фарзандлари кураш олиб бормоқда. Тан олинмаган фарзандлар Марадона уларнинг отаси эканини исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Оталикни ўрнатишда эса марҳум футболчининг ДНК намуналари талаб этилиши мумкин. Шу сабабли футболчининг жасади яқин орада кремация қилинмаслиги лозим.
Суд қарор чиқаришда Марадонанинг адвокатлари марҳумнинг ДНК намуналари борлигини айтишларига қарамай, уларга қулоқ солмаган.
Жумладан, 25 ёшли Магали Гил Марадонанинг қизи эканини таъкидламоқда. У оталикни ўрнатиш мақсадида футболчининг ДНК намуналарини таҳлил қилиш талаби билан судга мурожаат қилган.
Мавзуга оид
18:26 / 16.05.2025
Олимлар оғир бемор чақалоқ ҳаётини ДНК таҳрири орқали сақлаб қолди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
13:10 / 20.05.2023
Месси ва Марадона кашф этилган турнир. Осиё чемпиони Аргентинада тарихни янгилай оладими?
07:49 / 11.01.2022