Жаҳон | 17:30 / 19.12.2020
3421
1 дақиқада ўқилади

Яна бир мамлакатда Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

8 декабрда Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлади. Британия ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланмоқда.

Фото: AP

Швейцариянинг дори бозорини назорат қилиш органи мамлакат ҳудудида Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Swissmedic хабар бермоқда.

 "Швейцария терапевтик маҳсулотларни мувофиқлаштириш органи берган маълумотга кўра, вакцина иккинчи марта киритилганидан сўнг етти кун ўтгач унинг ҳимоялаш даражаси 90 фоиздан ошади", - дейилади хабарда.

 Эслатиб ўтамиз, 8 декабрда Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлади. Британия ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланмоқда.

 Европа дори воситалари бўйича агентлиги BioNTech ва Pfizer компаниялари вакцинасини қўллашга 21 декабрда рухсат бериши кутилмоқда.

Мавзуга оид