Жамият | 08:18 / 21.12.2020
8693
2 дақиқада ўқилади

Гўзаллик салонига ўғриликка тушган шахс вояга етмаган қиз бўлиб чиқди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 14 декабр кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наманган вилояти Чуст шаҳар “Пансада” МФЙ ҳудудида жойлашган 38 ёшли Ш.Н.га тегишли аёллар гўзаллик салонидан умумий баҳоси 10 000 000 сўмлик ноутбук, планшет, аёллар курткаси, шапка, соч дазмоли, соч гафре дазмоли, аёллар сумкаси, растушовка аппарати, соч қайчиси ва 10 қути киприк ўстириш ускуналари, ҳар хил косметика бўёқлари буюмларини ўғирлаб кетган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, ҳодиса жойида мавжуд видеокузатув камерасидан олинган видеотасвирларни кўздан кечириш ҳамда олиб борилган бошқа бир қатор тергов-тезкор тадбирлари натижасида, 16 ёшли Ш.Қ. жиноятни содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғрилик йўли билан қўлга киритилган нарсалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Ш.Қ. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид