ФАО кўмагида асаларичилар учун инновацион ахборот алмашиш тизими ишлаб чиқилмоқда
ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси билан ҳамкорликда «Асаларичиликнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш» техник ҳамкорлик дастури доирасида ишлаб чиқилаётган инновацион ахборот алмашиш тизимини намойиш этиш учун тадбир ташкил қилди.
«Асаларичиликнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш» ФАО техник ҳамкорлик дастури мамлакатда асаларичиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу лойиҳа соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш учун янги имкониятлар очади. Дастур доирасида соҳа вакиллари учун хорижий экспертлар томонидан ўқув семинарлари, тренинглар ташкил қилинади, хорижий давлатларда кадрлар малакасини ошириш амалга оширилади ва Ўзбекистондаги асаларичилик соҳаси учун замонавий лаборатория ускуналари етказиб берилади.
Дастур доирасида инновацион ахборот алмашиш тизими ишлаб чиқилмоқда. Янги тизим туфайли асаларичилар барча зарур ўқув-статистик маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади. Янги тизимда асаларичилар асаларичилик хўжаликларини бир-бирига яқин жойлаштирмасликлари учун махсус харитада акс эттириладиган ҳар бир асаларичининг колониялари жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади.
Бундан ташқари, янги тизим кимёвий ўғитлардан фойдаланиш тўғрисида эрта огоҳлантиришни таъминлайди, бу асаларичиларга асалариларни нобуд бўлмаслиги ва асал ҳосилини йўқотмаслик учун ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради.
Мавзуга оид
15:48 / 06.10.2024
“Йилига 300-400 млн сўм даромад оламан” – асалари боқиб тирикчилик қилаётган сўхлик Асалбек ака
10:10 / 06.09.2024
Шавкат Мирзиёев ФАО билан стратегик шериклик бўйича дастур қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади
14:32 / 04.09.2024
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга келади
09:38 / 28.05.2024