«Ипак йўли» туризм халқаро университети талабаларига таҳсил давридаёқ ишлаш имконияти яратиляпти
«Ипак йўли» туризм халқаро университети ташкил топганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Лекин ўтган уч йил давомида туризм университети таълим тизимида бир қанча янгиликлар бўлди.
Республика олий таълим муассасалари орасида илк бор «Ипак йўли» туризм халқаро университетида халқаролашув жараёнини тезлаштириш ҳамда талабаларга эътиборни янада кучайтириш мақсадида 2021 йил январ ойидан бошлаб «part-time on-campus job», яъни кампусда талабаларга хизмат кўрсатадиган объектларда ишлаш имкони яратилади.
Шуни тан олиш керак, замонавий талабаларнинг қўшимча пул топиш йўлларини излаши айни ҳақиқат. Чунки айрим талабаларнинг ота-оналари фарзандларини ҳар доим ҳам молиявий қўллаб-қувватлаши ва конрактларини тўлаш имкониятига эга эмас. Шу сабабли айрим талабалар ўз меҳнати билан пул топишга интилади.
Бироқ талабаларнинг иш топиш имкони чекланган. Иш тажрибасининг йўқлиги уларга бу борада панд бериши турган гап. Бошқа томондан, талабаларга иш учун ажратилиши мумкин бўлган вақт ҳам чекланган. Меҳнат кодексига асослансак, талабалар ўқув жараёнидан ташқари, ҳафтасига 20 соатдан ортиқ бўлмаган вақт ичида ишлаш имконига эга. Лекин ҳозирги кунда шу чекланган вақтдан ҳам катта фойда олиш имконияти мавжуд.
«Ипак йўли» туризм халқаро университетида яқин орада жорий этиладиган «part-time on-campus job» хизмати талабаларга қуйидаги имкониятларни яратади:
1. Ойлик маош олиш имконияти;
2. Тажриба орттириш;
3. Вақтдан унумли фойдаланиш ва ҳоказо.
Пандемия шароитида ривожланган давлатлардаги университетларда жорий этилган тажрибани амалга оширишнинг мақсади битта – талабаларга ғамхўрлик қилиш ва талабалик давриданоқ муҳим тажрибани қўлга киритишларига кўмаклашишдир.
Мавзуга оид
09:00 / 11.08.2021
“Ипак йўли” туризм халқаро университети талабаси бўлишга шошилинг ва вақтингизни бой берманг!
19:00 / 21.12.2020
«Ипак йўли» туризм халқаро университетида FLTAL конференцияси ўтказилди
15:45 / 29.09.2020
Азамат Акбаров туризм университетига қайтмоқда. Унинг дипломи сохта экани исботланмагани айтилди
19:13 / 13.01.2020