Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой антимонополия бошқармаси Alibaba Group’га нисбатан суриштирув бошлади
Alibaba Group Holding Ltd шартномалар бўйича эксклюзив келишувлар тузиш ва бошқа қонунбузишларда гумон қилинмоқда.
Хитой бозорларни мувофиқлаштириш бошқармаси Alibaba Group’га нисбатан антимонопол суриштирув бошлади.
“Бугун бозорларни мувофиқлаштириш бошқармаси Alibaba Group монополистик ҳаракатларда гумонланиб, унга нисбатан суриштирув бошлангани тўғрисида хабардор қилди. Alibaba суриштирув бўйича фаол ҳамкорлик қилади. Компания ҳозирда одатдаги тартибда ишламоқда”, — дейилади компаниянинг Weibo ижтимоий тармоғидаги хабарида.
Alibaba Group Holding Ltd шартномалар бўйича эксклюзив келишувлар тузиш ва бошқа қонунбузишларда гумон қилинмоқда. Ҳонгконг фонд биржасида компания акциялари нархи 8,1 фоизга пасайди.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Alibaba асосчиси Жек Мага мамлакатни тарк этмасликни тавсия қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Alibaba Хитойдаги энг йирик электрон тижорат платформаларига эга.
Мавзуга оид
13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
14:12 / 26.10.2021
Хитойлик блогер 12 соатлик жонли эфир чоғида 340 млн доллар ишлаб топди
22:43 / 25.10.2021