АҚШда полиция томонидан яна бир афроамерикалик ўлдирилгандан кейин норозиликлар бошланди
АҚШнинг Колумбус шаҳрида полициячи қуролсиз афроамерикалик Андре Морис Хиллни отиб ташлагандан кейин маҳаллий аҳоли томонидан норозилик акцияси уюштирилди.
Маълум қилинишича, полицияга 47 ёшли афроамерикаликнинг қўшниларидан бири қўнғироқ қилиб, гараждан автомобил двигатели шовқини келаётганини маълум қилган. Полициячи воқеа жойига келганда гаражлардан бирининг эшиги очиқлигини кўрган. У ердан қора танли киши чиқиб келганда, полициячи бир неча метр ортга қадам ташлаб, эркакка ўқ узган. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа тергови вақтига қадар полициячи вақтинча ўз лавозимидан четлатилган.
Хилл ўлдирилган жойда намойишчилар тўплана бошлашган.
АҚШда май охирида полиция қўллаган зўравонлик оқибатида афроамерикалик Жорж Флойд ҳаётдан кўз юмгандан кейин оммавий норозиликлар бошланиб кетганди. 26 октябрда Филаделфияда яна бир қора танли Уолтер Уоллес полициячилар қурбонига айланганди ва унинг ўлими янги норозиликларга олиб келганди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024