Жаҳон | 01:25 / 26.12.2020
10340
1 дақиқада ўқилади

Туркияга келувчилар учун янги қоидалар жорий этилмоқда

Киритилган чоралар 2021 йил 1 мартгача амал қилади.

Фото: Reuters

Туркия ҳукумати мамлакатга келувчилар учун янги қоидалар жорий этмоқда: йўловчилар коронавирусга топширган тести натижаси манфий эканлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари шарт. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Чораларни кучайтиряпмиз. 28 декабрдан бошлаб Туркияга ҳаво йўли орқали ва 30 декабрдан бошлаб қуруқлик ёки денгиз йўли орқали келадиган барча йўловчилар мамлакатга кириб келгунигача 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида коронавирусга топширган тести натижаси манфий чиққани тўғрисида маълумотномага эга бўлишлари шарт», — деб ёзди у.

Унинг қўшимча қилишича, Туркияга келувчилар тест натижасини самолётга чиқишдан олдин тақдим этишлари лозим. Акс ҳолда улар мамлакатга киритилмайди. Киритилган чоралар 2021 йил 1 мартгача амал қилади.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 2,1 млн кишига етган, 19,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзуга оид