Жаҳон | 10:37 / 03.01.2021
8954
1 дақиқада ўқилади

Атлантика океанида бортида 20 киши бўлган қайиқ йўқолиб қолди

Фото: Unsplash

АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Атлантика океанида Багам ороллари ва Флорида соҳиллари ўртасида йўқолиб қолган кичик кемани қидириш ишларини тўхтатди. Қайиқда 20га яқин одам бўлган.   

Маълум қилинишича, 28 декабрда Бимини оролини тарк этган моторли қайиқ шу куни 130 км узоқликдаги Уорт кўлига келиши керак бўлган. 

Бироқ 29 декабрда соҳилбўйи қўриқлаш хизмати қайиқ белгиланган вақтда портга келмаганидан огоҳлантирилган. 

Шундан кейин икки давлатдан қидирув жамоалари 44 минг квадрат километр ҳудудда қидириш ишларини олиб борган, бироқ бесамар уринишлардан кейин 1 январда уларни тўхтатишга қарор қилинган. 

Мавзуга оид