Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда барча ҳокимлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Қашқадарёда вилоят ҳокими ва унинг барча ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари кеча, 7 январ куни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Мамадиев Kun.uz’га маълум қилди.

Шавкат Мамадиевнинг маълумот беришича, Қашқадарёдаги барча ҳокимларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш Президент Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт бошқармаси топшириғига асосан амалга оширилган. Тиббий кўрик вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида ўтказилган.

«Раҳбарлар доимий иш жараёнида бўлади, турли одамлар ва аҳоли билан мулоқотда бўлади. Уларнинг соғлом бўлиши жуда муҳим. Шу сабабли, аввало уларнинг ўзи шахсий намуна кўрсатиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва соғломлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Жорий йилда Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади. Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳокимлар билан бошланиб, сўнг аҳолининг барча қатламини қамраб олади», — дейди Шавкат Мамадиев.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:26 / 14.04.2025
Оқ уй Трампнинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди
16:04 / 26.03.2025