Жаҳон | 15:05 / 13.01.2021
6029
1 дақиқада ўқилади

Лондонда коронавирус юқтириб олган Арманистон президенти шифохонага ётқизилди

Хабар қилинишича, Армен Саркисянда касаллик оғир шаклда ўтмоқда.

Фото: Арманистон президенти матбуот хизмати

Лондонда коронавирус юқтириб олган Арманистон президенти Армен Саркисян шифохонага ётқизилди.

"Коронавирус касаллигига чалинган ва уй шароитида даволанган Арманистон президенти шифохонага ётқизилди. Касаллик оғир шаклда ўтмоқда. Президентда ушбу ҳолатга оид симптомлар, жумладан, юқори ҳарорат ва икки томонлама зотилжам кузатилмоқда", - дейилади Арманистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, Арманистон президенти Лондондаги шифохонага ётқизилган.

5 январ куни Армен Саркисян Лондонга сафари чоғида коронавирус юқтириб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Хабарда айтилишича, Арманистон президенти таътил доирасида янги йилни Лондонда оиласи ва набиралари билан кутиб олган. У 3 январ куни Лондонда оёғидан операция қилинди. Кейинроқ президентда коронавирус инфекцияси аломатлари кўзга ташланган ва унинг топширган тести мусбат натижа берган.

Мавзуга оид