Ўзбекистон | 23:03 / 14.01.2021
10162
2 дақиқада ўқилади

«Ватанимга хизмат қиламан» — Аскарларнинг бир куни

Kun.uz сайти 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Поп туманида жойлашган ҳарбий қисмда курсантлар билан бир кунни ўтказди. 

Тонг ёришар экан аскарлар энг биринчи навбатда ташқарида бадантарбия машқларини бажаришади. Совуқ қиш фаслида ҳам кун ҳали ёришмасдан аскарлар чиниқиш ҳолатида бўлади.

Бадантарбия машқларидан кейин аскарлар нонушта қилишга шайланадилар. Тўйимли ва мазали таомлардан нонушта қилган аскарлар кунни аъло кайфиятда ўтказишади.

Жанговар шайлик, аввало, илм билан. Курсантлар нафақат жисмонан балки, ақлан ҳам кучли бўлиши керак. Шу сабабли назарий ўқув машқларида синчковлик билан қатнашадилар.

Аскарлар билан картография дарсида қатнашдик. Сабоқлар давомида аскарларга жанг майдонларида ҳудуд жойлашишидан келиб чиқиб йўл танлаш, ҳаракатланиш каби керакли билим ва кўникмалар бериб борилади.

Дарс жараёнларида олинган назарий билимларни дала ўқув машғулотларида мустаҳкамлаш керак. Бу борада курсантларнинг маҳоратига полигонда гувоҳ бўлиш мумкин.

Ушбу даргоҳда дам олиш кунлари курсантлар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда ҚВЗ, «Заковат» билимдонлар ўйинлари бўлиб ўтади. Бу эса аскарларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

Тоҳиржон Турсунов тайёрлади

Мавзуга оид