Ўзбекистон | 08:32 / 18.01.2021
3610
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог» фахрий унвони таъсис этилади 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, президентнинг “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Гидрометеорология хизмати маркази фаолияти ташкил этилган бўлиб, гидрометеорология тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш, ахборот технологияларини жорий этиш, гидрометеорология соҳасидаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва натижаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Билдирилишича, қонуннинг қабул қилиниши гидрометеорология тармоғи ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш учун қонуний асос яратилади ҳамда иқтисодиёт тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар ва турли об-ҳаво, гидрологик, агрометеорологик прогнозлар билан таъминловчи гидрометеорология тармоғи нуфузи ортади.
 
Қонун лойиҳасида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” фахрий унвонини таъсис этиш ҳамда уни гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги соҳасини ривожлантириш, соҳага илғор ва инновацион технологияларни жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасида алоҳида хизмат кўрсатган ходимларга бериш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог” кўкрак нишони тавсифи берилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид